Анчелотти Англияга футболчи жўнатади

Карло Анчелотти “Реал”ни қабул қилиб олганидан кейин асосий таркибга киришга қийналаётган Иско “Қироллик клуби”ни тарк этишни режалаштиряпти.

Айни пайтда испаниялик ярим ҳимоячига “Эвертон” асосий харидор бўлмоқда. Ливерпуль шаҳри клуби бош мураббийи Рафаэль Бенитес Искога шахсан қизиқиш билдирмоқда. Таниқли мутахассис Искони жамоани тарк этган Хамес Родригесга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Исконинг мадридликлар билан шартномаси мавсум охирида якунланади. “Қироллик клуби” мутасаддилари Иско эркин агентга айланмай туриб, уни қишда 18 миллион еврога сотиб юбормоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!