Анчелотти "Арсенал"га қарши ҳимояда кутилмаган ўзгариш қилиши мумкин

BEPUL PROPAN

“Реал Мадрид” бош мураббийи Карло Анчелотти Чемпионлар лигаси 1/4 финалидан ўрин олган “Арсенал”га қарши биринчи учрашув олдидан жамоа таркибида ўзгариш қилишни режалаштирмоқда.

"Relevo" нашрининг хабар беришича, Давид Алаба учрашувда чап қанот ҳимоячиси сифатида майдонга тушиши мумкин. Бу қарор Ферлан Мендининг жароҳат олгани сабабли кўриб чиқилмоқда.

Австриялик марказий ҳимоячи Алаба ўтган шанба куни Ла Лиганинг “Валенсия”га қарши баҳсида (1:2) 77-дақиқада майдонга тушиб, айнан чап қанотда ҳаракат қилган эди.

Шунингдек, унинг ушбу позициядаги тажрибаси ҳам етарлича — у “Бавария” сафида кўп йиллар давомида чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаган.

Манбага кўра, Анчелотти учун бу текширилган ва ишончли вариант ҳисобланади. Энди эса у “Арсенал”га қарши муҳим тўқнашувда Алабани айнан ушбу ролда қўллашни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!