Анчелотти

"Наполи" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ўзининг "Бавария"даги омадсизликларига нима сабаб бўлгани ҳақида гапириб ўтди.

"Мен учун "Бавария"даги фаолият ноодатий бўлди. У ерда барчаси тескари тус олди. Менимча бунга сабаб клуб фалсафаси эди. Чунки, "Бавария" ҳеч нарсани ўзгартиришни истамади, мен эса буни амалга оширишга уриндим.

Мен фаолият олиб борган ҳар бир жамоамда менгача нималар қилинганини билишга уринаман. Лекин, шунга қарамай, ўз ғояларимни сингдиришга ҳаракат қиламан", - дейди италиялик мутахассис.