Анчелотти "Бавария"даги собиқ шогирдини "Наполи"га олиб келмоқчи

Яқиндагина "Наполи" клуби бошқарувини ўз қўлига олган Карло Анчелотти янги жамоасига "Бавария"даги собиқ шогирди Артуро Видални таклиф қилмоқчи.

TuttoMercatoWeb нашри тарқатган хабарга кўра неаполликлар раҳбарияти янги бош мураббийининг ушбу хоҳишини ёзги трансферлар даврида амалга оширишга уриниб кўришади.

Маълумот учун, 31 ёшли чилилик футболчи якунланган мавсум “Бавария” сафида жами 35та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Видалнинг яна “Ювентус” сафига қайтиш истагида эканлиги ҳақида хабардар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!