Анчелотти Беллингемнинг ҳолати ва Куртуанинг жароҳатдан қайтиш муддати ҳақида гапирди

TIGGO 2 PRO

"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лиганинг 27-тури доирасида "Райо Вальекано"га қарши ўйиндан сўнг инглиз ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемнинг ўйинини баҳолади. Шунингдек, дарвозабон Тибо Куртуанинг тикланиш муддати ҳақида маълумот берди.

- Беллингем яхши формада қайтди. Беллингемнинг ўйини яхши бўлди. Айтганимдек, биринчи тайм менга жуда ёқди, сабаби биз кучли прессинг қила олдик. Тўпни олиб қўйганимиздан сўнг ҳисобни 3:0 га етказишимиз мумкин эди. Иккинчи таймда эса даражамиз пасайди.

Куртуада кичик муаммолар бор. Бироқ, у чоршанба кунигача тезда тикланади деб ўйлайман, - деди италиялик мутахассис.

Маълумот учун, белгиялик дарвозабон жароҳат сабабли "Райо Вальекано"га қарши баҳсни ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!