Анчелотти Бенземага йилига қанча гол уриши кераклигини айтди

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти келаси мавсумда ҳужум чизиғида ўйнайдиган футболчилар сермаҳсул ўйин кутаётганини яширмаяпти.

Бензема бир мавсумда 50 та гол уриши шарт, 30 эмас. Винисиус ҳам мунтазам рақиб дарвозасини ишғол қилиши керак. Ҳужумдаги барча футболчилардан сермаҳсул ўйин талаб қиламиз. Бунинг учун уларда етарлича иқтидор бор. Мен Бенземани яна шуғуллантириш имконига эга бўлганимдан хурсандман. Унинг масъулияти ошгани кўриниб турибди.

Шунингдек, салоҳияти юқори бўлган ёш ўйинчилар бор. Биз шунинг учун ҳам янги трансферлар ҳақида гап очмайю таркибда бор футболчиларнинг самарадорлигини ошириш ҳақида гапиряпмиз,  деди Карло Анчелотти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)