Анчелотти Бразилия терма жамоасида 2030 йилгача қолади

CHERY AUTO

Карло Анчелотти Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида 2030 йилгача ишлашда давом этади.

Tecno

"Globo" нашрининг хабарига кўра, Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) ва италиялик мутахассис ЖЧ–2030гача шартномани узайтириш бўйича оғзаки келишувга эришган. Келишув февраль ойининг илк ҳафталарида расман имзоланиши кутилмоқда.

Айни пайтда Анчелотти йилигa тахминан 10 миллион евро маош оляпти — бу терма жамоалар мураббийлари орасида энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Шунингдек, ЖЧ–2026да ғалаба қозонилса, 5 миллион евро миқдорида бонус ҳам назарда тутилган.

Янги шартнома шартлари деярли ўзгаришсиз қолади, аммо айрим ютуқлар учун бериладиган бонуслар қайта кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!