Анчелотти бу ишни уддалаган биринчи мураббий!

“Реал” УЕФА Чемпионлар лигасининг чорак финал дастлабки учрашувида амалдаги чемпион “Манчестер Сити” билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади.

Голларга бой бўлган учрашув мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти номини тарихга муҳрлади.

Бу баҳс италиялик мутахассис учун Европанинг энг нуфузли турниридаги 200-ўйин бўлди.

Ҳали бирор мутахассис Чемпионлар лигасида 200 та учрашувда мураббийлик қилмаган.

Анчелоттидан кейинги ўринларни икки афсонавий мураббий – сэр Алекс Фергюсон (“Манчестер Юнайтед”, 190 та ўйин) ва Арсен Венгер (“Арсенал”, 178 та ўйин) эгаллаб турибди. Бу мутахассислар нафақага чиқиб кетганига анча бўлган.

Фаолиятини давом эттираётганлар орасида Анчелоттидан кейинги ўринни “Манчестер Сити” устози Хосеп Гвардиола эгаллаб турибди. Испаниялик мутахассис ҳисобида Чемпионлар лигасининг 168 та учрашуви бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Норов Абдужалил
10/04/2024 18:07
Aссалому алайкум. Хурматли админ. Катарда бошланажак осиё чемпионатини таквимини ташланг иложи булса. Уйин бошланиш вактлари Тошкент вакти билан булса яна хам яхши булар эди.