Анчелотти энг кўп маош олувчи мураббийга айланиши мумкин

Бразилия футбол конфедерацияси раҳбарияти Карло Анчелотти билан янги тўрт йиллик шартнома имзолашни режалаштирмоқда, унга кўра Анчелотти терма жамоанинг дунёдаги энг кўп маош олувчи мураббийига айланиши мумкин. AS маълумотларига кўра, италиялик мутахассиснинг маоши йилига 40 млн евро атрофида бўлади.

Мураббийнинг амалдаги шартномасида агар Бразилия терма жамоаси 2026-йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқса, 5 миллион евро бонус ҳам бор. Италиялик мутахассис бразилияликларни 2025 йилнинг май ойидан буён бошқариб келмоқда ва шу вақт ичида саккизта ўйинда майдонга тушиб, тўртта ғалаба, иккита дуранг ва иккита мағлубият қайд этган.

Бунгача Карло Анчелотти "Милан", Мадриднинг "Реал". Туриннинг "Ювентус", ПСЖ, Мюнхеннинг "Бавария", "Эвертон", “Челси” ва "Наполи" клубларида ишлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!