Анчелотти "Эвертон"нинг жорий мавсумдаги мақсади ҳақида гапирди

"Эвертон" бош мураббийи Карло Анчелотти жамоанинг жорий мавсумдаги мақсади ҳақида гапириб ўтди.

“Мусобақа жадвалидаги ҳозирги ҳолат бизни қониқтиряпти. Аммо олдиндан қувонмаслик ва курашни давом эттириш керак. Агар трибунада мухлислар бўлганида, биз бундан ҳам кўпроқ очко тўплаган бўлар эдик. Кўриб турганингиздек, бизда уй ўйинларидан кўра, сафарда кўпроқ очко қўлга киритилган. Агар уй учрашувларида стадионда мухлислар бўлганида, рақиблар қийналарди. 

Ҳозирча, мақсадимизга етиб турибмиз, яъни еврокубоклар йўлланмасини берадиган ўринлардамиз”, - деди италиялик мутахассис.

“Эвертон” 15-турдан сўнг АПЛ мусобақа жадвалида пешқадам “Ливерпуль”дан 3 очко кам жамғарган ҳолда 2-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!