Анчелотти Габриэл Магаляэснинг жароҳати ҳақида гапирди

CHERY AUTO

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти марказий ҳимоячи Габриэл Магаляэснинг жароҳати ҳақида тўхталиб ўтди.

Tecno

"Унинг жароҳати қай даражада жиддий эканини билмаймиз. Вазият тиббий кўрикдан сўнг аниқ бўлади. Унинг жароҳати термажамоа учун ҳам, "Арсенал" учун ҳам жиддий йўқотиш ҳисобланади. Умид қиламизки, ҳеч қандай жиддий нарса бўлмайди ва яқин кунларда Габриэл сафга қайтади", - деди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси кеча Эстевао ва Каземиронинг голлари эвазига Сенегалдан устун келди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!