Анчелотти икки шогирдининг хизматидан ҳали бери воз кечмоқчи эмас

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти жамоа футболчилари Марко Асенсио ва Дани Себальоснинг келажаги ҳақида фикр билдирди.

"Мен Асенсио ва Себальос билан шартномани узайтиришдан хавотирда эмасман. Ҳали буни муҳокама қилиш учун вақтимиз бор. Демак, агар бу футболчилар "Реал"да ўйнашда давом этишса, мен бундан хурсанд бўламан, акс ҳолда, уларнинг келажагига омад тилайман" — дея Анчелоттининг сўзларини келтирди таниқли инсайдер фабрицио Романо ўз твиттер саҳифасида.

Ҳар икки футболчининг Мадрид клуби билан шартномаси 2023 йилнинг июнида якунига етади. Себальос жорий мавсум "Реал Мадрид" сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 200 дақиқадан кўпроқ вақтни майдонда ўтказди. Асенсио 15 ўйинда 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!