Анчелотти Исконинг "Эвертон"га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

"Эвертон" бош мураббийи Карло Анчелотти "Реал" ярим ҳимоячиси Исконинг “ирисчилар” сафига ўтиши мумкинлиги ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

“Исконинг трансфери устида мен ишламаяпман. Бу ёлғон. Биз ҳали раҳбарият билан қишки трансферлар масаласини ҳам муҳокама қилмадик. Шундай экан, бу миш-мишлар шунчаки бемаънилик”, - деди италиялик мутахассис.

28 ёшли Иско жорий мавсум “Реал” сафида жами 6 та ўйинда майдонга тушди холос. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!