Анчелотти Италия ёки Хорватия терма жамоасини бошқариши мумкин

Яқиндагина “Бавария” клубидан истеъфога чиқарилган Карло Анчелотти янги йилдан яна мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин.

Маълумотларга кўра 58 ёшли италиялик мутахассис Хорватия ёки Италия терма жамоасини бошқариши ва ушбу терма жамоалар билан бирга ЖЧ-2018да иштирок этиши мумкин.

Corriere dello Sport нашрининг ёзишича мундиал йўлланмасини деярли нақд қилиб қўйган хорватияликлар Анчелоттига 2020 йилга қадар бўлган шартнома таклиф қилишмоқда. Кеча Швецияда (1:0) мағлубиятга учраган Италия эса жаҳон чемпионатига бора олмаслиги ҳам мумкин.

Минбар

Барча блоглар