
Анчелотти жамоадан кетишни истамоқдами?
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти мадридликлар сафидаги келажаги ҳақида фикр билдирди.
— Футболда ҳамма нарса мумкин. Сиз футболда содир бўлаётган нарсалардан ҳайратда қоляпсизми?
Келаси мавсум жамоада қолишни хоҳлайсизми, деган саволга Анчелотти шундай жавоб берди:
— Мен ҳеч кимдан қасос олишни истамайман. Менга бу иш ёқади, уни иложи борича узоқ давом эттирмоқчиман. Агар қолмасам, шунчаки ҳаммадан миннатдорчилик билдираман, тамом.
Маълумот ўрнида, италиялик мутахассис қўл остидаги "қироллик клуби" эртага "Хетафе" билан куч синашади. Ҳафта охирида эса "Барселона"га қарши Испания кубоги финалида тўқнаш келади.
Фикрлар