
Анчелотти: "Клуб мени оғир пайтларда қўллаб-қувватлайди"
Сўнгги икки ўйинда “Реал” Ла Лигада “Валенсия”га 1:2, Чемпионлар Лигасида эса “Арсенал”га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Матбуотда Мадрид клуби мавсум якунида Карло Анчелотти билан хайрлашишга қарор қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Италиялик мутахассис матбуот анжуманида ушбу вазиятга муносабат билдирди.
— “Келажагим ҳақида ҳозир гапиришим керак эмас, чунки шартномада ҳаммаси аниқ кўрсатилган. Нима бўлишига қарамай, бу ҳақда мавсум якунида гаплашамиз. Клуб мени ҳар доим қўллаб-қувватлайди, айниқса оғир пайтларда,” — деди Анчелотти журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, италиялик мутахассиснинг шартномаси 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
“Реал” навбатдаги учрашувини якшанба, 13 апрель куни сафарда “Алавес”га қарши ўтказади.
Комментарии