Анчелотти: "Куртуадан атайлаб гол ўтказиб юборишини сўраганман"
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ўйинчилари билан ишлашнинг ғайриоддий усули ҳақида гапирди.
"Баъзан мен "Реал Мадрид" машғулотларида Тибо Куртуадан ҳужумчиларнинг ўзига бўлган ишончини ошириш учун атайлаб гол ўтказиб юборишини сўраганман", деди Анчелотти.
Кеча, 15 ноябрь куни Бразилия ўртоқлик учрашувида Эстевао ва Каземиронинг голлари эвазига Сенегални мағлуб этди.
Эслатиб ўтамиз, италиялик мураббий бу ёз бошида "пентакампеонлар" бош мураббийига айланган эди.



Фикрлар