Анчелотти Локателлини "Реал"да кўрмоқчи

  • 29 Jan 20:30
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Мануэль Локателли Мадриднинг "Реал" клуби қизиқишлари доирасида. Унинг ҳамюрти, "қаймоқранглилар" бош мураббийи Карло Анчелотти уни жамоага олиб келмоқчи. Бу ҳақда "Calciomercatoweb" нашри хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, "қироллик клуби" Локателлининг ўрнига Себальос ва қўшимча пул беришга ҳам тайёр. 25 ёшли футболчи ҳозирда "Сассуоло"да ижара асосида ўйнамоқда ва мавсум охирида унинг шартномаси якунланади.

Эслатиб ўтамиз, Локателли жорий мавсумда барча мусобақаларда 22 та баҳсда майдонга тушди.

Comments

You must be logged in to commet!