Анчелотти "Манчестер Сити"га қарши баҳсда ҳакамлардан норози бўлди

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти Чемпионлар лигаси доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўйиндаги ҳакамликдан норозилигини билдирди.

"Реал" ва "Манчестер Сити" 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Шу билан бирга, инглизларнинг голига қадар тўп майдонни тарк этган бўлиши мумкин.

"Тўп чиқиб кетгандек туюлди. Бунгача эса ҳакам сезмаган бурчак тўпи бор эди. Ҳакам унчалик эътиборли бўлмади. У менга сариқ карточка кўрсатди, - деди Анчелотти "Movistar" нашрига.

Маълумот учун, мазкур учрашувда португалиялик Артур Соареш Диаш бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ишлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!