Анчелотти Мбаппе ҳақида: “Ҳали ташвишланишга эрта”

  • 28 август, 2024, 16:27
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Карло Анчелотти Килиан Мбаппенинг Ла Лигада гол ура олмаганидан хавотирда эмас.

Франциялик ҳужумчи чемпионатнинг дастлабки икки турида “Мальорка” ва “Валядолид”га қарши ўйинларда самарали натижа кўрсата олмади. 

- Мбаппе ҳали ҳам мослашаяптими?

- Ва у муваффақиятга эришмоқда. Килиан камтарлик билан ўз устида ишлаяпти. Унинг жамоага мослашуви яхши кетмоқда.

-Бирорта ҳам гол урмаган ҳолда у ўзини қандай ҳис қилмоқда?

- У охирги марта 14 август куни гол урган ("Аталанта" билан Европа Суперкубоги учун ўйинда). Фақат икки ҳафта ўтди.

Ҳали ташвишланишга эрта - биз учун ҳам, унинг ўзи учун ҳам. Мбаппе гол уришни хоҳлайди,-деди "Реал" бош мураббийи "Лас-Палмас" билан ўйин олдидан матбуот анжуманида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!