Анчелотти: "Мен Эндрик "Реал"ни тарк этиши керак, деб айтмаганман"

CHERY AUTO

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти "Реал" таркибидаги ёш ҳужумчи Эндрикнинг вазияти ҳақида фикр билдирди.

Tecno

19 ёшли футболчи жорий мавсумда фақат бир марта майдонга тушган — у "Валенсия"га қарши (4:0) учрашувда 79-дақиқада захирадан майдонга тушган эди. Илгари оммавий ахборот воситалари "Реал" Эндрикни "Лион"га ижарага беришга тайёрлиги ҳақида ёзган эди.

– Эндрик Жаҳон чемпионатига бормайдими?

– У жуда муҳим ўйинчи, бразилия футболи етиштирган катта иқтидор эгаси. Биз уни доим кузатиб борамиз. Мен Эндрик "Реал Мадрид"ни тарк этиши керак, деб айтмаганман — бу нотўғри. Бу масала "Реал" ва ўйинчининг ўзига тегишли. Бу гапни айтганлар янглишишган.

У клуб билан суҳбатлашиб, ўзи ва "Реал" учун энг тўғри қарорни қабул қилиши керак. Мен ҳеч қачон "Реал"га ўз футболчиси билан нима қилиш кераклигини маслаҳат бермаганман. Клуб буни ўзи жуда яхши билади, – деди Анчелотти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!