Анчелотти: Мен "Реал"дан кейин бошқа клубни бошқаришни хоҳламадим...

  • 23 May 17:22
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелоттининг мавсум якунида истеъфога чиқиши маълум бўлди. Анчелотти ушбу вазиятга изоҳ бериб, "қаймоқранглилар" мухлисларининг унга бўлган муҳаббати туфайли бошқа клубда ишламаслигини айтиб ўтди.

Tecno

"Бошқа клубга бош мураббий бўлмасдан кетиш бу мен учун ягона йўл эди. Бунга сабаб мухлисларининг муҳаббати. Мен "Реал"дан кейин бошқа клубни бошқаришни хоҳламадим ва ҳозир ҳам хоҳламайман. Терма жамоаларда ишлаш ниятим бор эди. Энди эса Бразилия билан Жаҳон чемпионати иштирок этаман. Ҳозир жуда ҳаяжондаман"- дея ўз фикрларини билдирди мутахассис.

Маълумот учун, Карло "қироллик клуби" тарихида энг кўп соврин ютган мураббий ҳисобланади. У 6 йил ишлаб, жами 16 та кубок ютди.

Comments

You must be logged in to commet!