Анчелотти Моуриньога яқинлашиб олди

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти “қироллик клуби”даги юбилей учрашувини ўтказди.

Аниқроғи, Испания кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган "Эльче"га (2:1) қарши баҳс италиялик мутахассис учун “Реал” бошқарувидаги 150-ўйин бўлди.

Анчелотти 150 талик довондан ошган "Реал"нинг саккизинчи мураббийига айланди. Карло ота бу бораа Мигель Муньос (605), Зинедин Зидан (263), Висенте Дель Боске (246), Лео Бенхаккера (197), Луис Моловни (183), Жозе Моуринью (178) ва Франсиско Бру (160) каби мутахассислардан ортда қолмоқда.

62 ёшли Анчелотти 2013-2015 йилларда ҳам “Реал”ни бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!