Анчелотти "Наполи"га "Барселона" футболчисини олиб келмоқчи

"Наполи" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти "Барселона" дарвозабони Яспер Силессеннинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра 29 ёшли голландиялик посбон неаполликларнинг ёзги трансферлар даврида сотиб олишни мақсад қилган асосий харидларидан бири ҳисобланади. Аммо, бундан аввалроқ Силессен агар “Барселона” уни бошқа жамоага сотиб юбормаса, жамоада қолиш нияти борлиги ҳақида айтиб ўтган эди.

Эслатиб ўтиш лозимки, ушбу футболчи учун “Наполи”дан ташқари шунингдек “Ливерпуль” ҳам жиддий кураш олиб бормоқда.

Маълумот учун, Силессен ўтган мавсум каталонияликлар сафида жами 11та учрашувда иштирок этган ва ўз дарвозасидан 3та тўп ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!