Анчелотти ўзидан аввал ишлаган Зидан ҳақида нималар деди?

"Реал"нинг янги бош мураббийи Карло Анчелотти ушбу лавозимда ўзидан аввал ишлаган Зинедин Зидан ҳақида гапирди.

“Зизу ҳақида нима дейишим мумкин? У Чемпионлар лигасини уч марта ютган. У охиригача ажойиб ишлади. Ундан ҳамма миннатдор бўлиши керак.

Аммо бу футбол - мураббийлар кетади, бошқалари уларнинг ўрнига келади. Мен Зидан билан гаплаша олмадим, барчаси жуда тез содир бўлди. Яқин орада биз у билан мунтазам алоқада бўлмадик, фақат вақти-вақти билан ёзишиб турдик, лекин тез орада мен у билан гаплашиб олмоқчиман.

Мен бу ҳақда гапиришни истамайман (Зиданнинг кетиш қарори ҳақида), чунки мен Зизу президент билан қандай муносабатда эканлигини билмайман”, - деди Анчелотти.

Италиялик мутахассис бундан аввалроқ “Реал” сардори Серхио Рамос билан ҳам учрашмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар