Анчелотти қариялар рекордини урди
“Реал”ни навбатдаги чемпионликка олиб келган Карло Анчелотти ўзига тегишли рекордни янгилади.
Италиялик мутахассис Ла Лигада ғолиб чиққан энг ёши катта бош мураббий сифатида қайд этилди. Бу гал Анчелотти 64 ёшу 329 кунлигида чемпион ўлароқ тан олинди.
Аввалги рекорд ҳам Карлонинг ўзига тегишли бўлиб, “Реал” икки йил аввал чемпион бўлганида бош мураббий 62 ёшу 336 кунлик эди.
Бу борада учинчи кўрсаткич яна бир италиялик мураббий Фабио Капеллога тегишли. Капелло 2007 йили “Реал”ни чемпион қилганида 60 ёшу 364 кунлик бўлган.
Фикрлар