Анчелотти қайси саволга жавоб беришни истамади?
Ads

“Бавария” собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти Италия терма жамоасини бошқариши ҳақидаги хабарларга ўз фикрини билдирди.

- Илтимос, бу каби саволларни менга беришни бас қилинглар! Бугунги кунга келиб ушбу таклиф борасида ҳеч қандай қарорга келганим йўқ, ҳаммаси июнь ойида маълум бўлади, - дея Анчелоттининг сўзларидан иқтибос келтиради Football Italia нашри.

Аввалроқ хабар берганимиздек, Италия терма жамоасини бошқариш учун “Челси” устози Антонио Конте, “Зенит” бош мураббийи Роберто Манчини ҳамда “Нант” клубида фаолият олиб бораётган Клаудио Раньери каби мутахассислар номзодлар варақасига киритлганди.