Анчелотти Рамос билан учрашади
"Реал"га қайтган бош мураббий Карло Анчелотти жамоа сардори Серхио Рамос билан учрашмоқчи. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўзининг твиттер саҳифасида маълум қилди.
Томонлар мулоқот давомида 35 ёшли испаниялик ҳимоячининг жамоадаги тақдирини муҳокама қилишади. Боиси Рамоснинг “Реал” билан амалдаги шартномаси бир ойдан сўнг ўз ниҳоясига етади.
Анчелотти "Реал"ни 2013-2015 йилларда ҳам бошқарган. У кеча “Қироллик клуби” билан 3 йиллик шартнома имзолади.
Рамос якунланган мавсум “Реал” сафида 21 та ўйинда иштирок этди. Серхио ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 4 та гол ёздириб қўйди.
Фикрлар