Анчелотти "Реал"да ўйнаган уч нафар машҳур футболчини эгоси кучли деб ҳисоблайди
Карло Анчелотти Криштиану Роналду ва Серхио Рамоснинг ҳарактери ҳақида фикр билдирди.
"Эго - жамоада жуда муҳим жиҳат. "Реал"да ҳозир у жуда кам. Эго ёмон нарса эмас. Бизда гол ура оладиган катта эгоист футболчилар бор эди. Бироқ сиз эго ва шахсиятни фарқлашингиз керак. Катта эгога эга футболчилар ўзига хос ҳарактерга эа.
Масалан, Серхио Рамос. У каби характерли футболчи бўлмаган. Серхио ажойиб шахсият.
Кичкина эгоси бор, аммо катта характерга эга футболчи, масалан, Пепе. Катта эго ва шахсият - Криштиану Роналду.
Эго у қадар ёмон эмас, лекин кичик эго жуда яхши", - деди "Реал" бош мураббийи.
Фикрлар