Анчелотти "Реал"да қолмоқчилигини маълум қилгач, Бразилия терма жамоаси мураббийлигига бошқа номзод пайдо бўлди
Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Луис Энрике Бразилия терма жамоасини бошқаришга яқин турибди.
Бразилия терма жамоаси Қатардаги жаҳон чемпионатида Хорватиядан учралган мағлубиятдан сўнг Тите жамоа бошқарувида қолмаслиги маълум бўлганди. Айни дамда Бразилия футбол конфедерацияси янги доимий номзодни қидиришда давом этмоқда. Асосий номзод - Карло Анчелотти, у келаси мавсум охиригача "Реал"да қолиш истагини очиқ айтди.
"Fichajes" нашрининг сўзларига кўра, агар италиялик ўз фикридан қайтмаса, бу лавозимга янги асосий даъвогар Испания терма жамоасидан кетганидан кейин ишсиз қолган Луис Энрике бўлади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда "пентакампеонлар"ни вақтинчалик мураббий сифатида Рамон Менезес бошқармоқда.
Фикрлар