Анчелотти "Реал"дан янги дарвозабон трансфер қилишни сўради

Анчелотти "Реал"дан Лунин ўрнига янги дарвозабон сўради, аммо клуб пул сарфлашни хоҳламади.

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббий Карло Анчелотти илтимосига қарамай, янги ўринбосар дарвозабон сотиб олиш ниятида эмас. "Relevo" нашри хабарига кўра, "қироллик клуби" жамоада Андрей Лунин бор экан, янги дарвозабон сотиб олиш заруратини кўриб чиқмайди.

Анчелотти украиналик футболчининг ўйин даражасидан қониқмаяпти, шу боис унинг ўрнига, керак бўлса, Куртуани адекват ўрнини боса оладиган ишончлироқ дарвозабонни кўришни истайди.

Луниннинг ўзи захира ўриндиғига қарамай, "Реал"да қолишни хоҳлайди.  24 ёшли посбон "қаймоқранглилар" сафида 2018 йилнинг ёзидан буён ўйнамоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!