Анчелотти

"Сассуоло" клуби ярим ҳимоячиси Мануэль Локателли "Реал"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга қараганда, 23 ёшли Италия терма жамоаси аъзосини “қироллик клуби”га қайтган Карло Анчелотти таркибда кўришни хоҳламоқда. Италиялик мутахассис ўзининг бу борадаги таклифини клуб раҳбариятига маълум қилган.

Айни дамда Локателлининг трансфер нархи 35 миллион еврони ташкил этади. Унга "Ювентус" ва "Шахтёр" клубларидан ҳам қизиқишлар бор.

Мануэль Локателли якунланган мавсум А Серияда жами 34 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию