Анчелотти "Реал"га Кейннинг келиши ҳақида гапирди
"Реал" Мадрид бош мураббийи Карло Анчелотти "Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Харри Кейн - топ даражадаги футболчи. Аммо у ҳозир "Тоттенхэм" вакили ва биз Лондон клубини ҳурмат қилишимиз керак.
Сизга аниқ айта оламанки, келаси мавсум "Реал"да рақобатбардош таркиб мавжуд бўлади. Бироқ кимлар кетиши ёки қолиши ҳақида батафсил гапира олмайман", - деди италиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, агар Карим Бензема "қироллик клуби"ни тарк этса, унинг ўрнига мадридликлар раҳбарияти Кейнни сотиб олиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Фикрлар