Анчелотти “Реал”нинг асосий рақибини айтди. У энди “Барселона” эмас!

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти чемпионлик учун курашда жамоасининг асосий рақобатчиси қайси клуб эканини айтди.

- Айни пайтда “Жирона” Испания чемпионатидаги асосий рақибимизга айланди. Мавсум узоқ давом этади ва чемпионат охиригача аёвсиз кураш кечади.

Рақобатга “Барселона” ва “Атлетико” каби клублар ҳам қўшилишини унутмаслик керак, - деди италиялик мутахассис.

Ла Лигада 17-турдан кейин 44 очко жамғарган “Жирона” пешқадамлик қилмоқда. Анхель Мичел шогирдлари “Реал”дан икки очкога ўзиб кетган.

Кучли учликни якунлаб турган “Барселона” ҳисобида 35 очко бор. “Атлетико” эса, мусобақа пешқадамидан ўн очко ортда қоляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!