Анчелотти “Реал”нинг беш ўйинчисидан зўр мураббий чиқишини айтди
“Реал”га тарихдаги 36-чемпионликни тақдим этган бош мураббий Карло Анчелотти шогирдлари орасида келажакда мураббий сифатида муваффақиятга эришиши мумкин бўлган беш нафа футболчи борлигини айтди.
- Мен айрим футболчиларимиз келажакда зўр мураббий бўлишига ишонаман. Булар Лука, Начо Фернандес, Дани Себальос, Тони Кроос ва Даниэль Карвахаль, - деди италиялик мутахассис.
Карло Анчелоттининг ўзи кучли бешлик чемпионатлари – Италия, Испания, Франция, Англия, Германияда жами ўндан зиёд жамоаларни муваффақиятли бошқарган.
64 ёшли мутахассис ўзи ишлаган мамлакатларда жамоаси билан чемпионликка эришган.
Фикрлар