Анчелотти "Реал"нинг қайси позициясини кучайтириш кераклигини билади, аммо раҳбарият...

"Реал" Мадрид бош мураббийи Карло Анчелотти жамоанинг чап қанот ҳимоясини кучайтирмоқчи.

Аввал хабар берганимиздек, клуб Ферлан Мендини сотиш масаласини жиддий ўйламоқда, аммо буни италиялик мутахассис қўллаб-қувватламаяпти. Madrid Xtra нашри хабарига кўра, Анчелотти чап қанотда рақобатни кучайтирмоқчи, аммо бу позицияга янги ўйинчиларни сотиб олиш "қироллик клуби" раҳбарияти томонидан ёзги трансфер ойнасидаги устувор вазифа сифатида кўрилмайди.

Эслатиб ўтамиз, "қаймоқранглилар" сафига яқинда "Райо Валекано"дан 5 миллион евро эвазига чап қанот ҳимоячиси Фран Гарсия қўшилди. Айнан у келаси мавсумда асосий таркибдан жой олиш учун Ферланд Менди билан рақобатлашиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!