Анчелотти супердарвозабон трансферини блоклади

“Реал” асосий дарвозабони Тибо Куртуа жароҳат олиб, узоқ муддатга сафга чиққанидан кейин клуб мутасаддилари унга ўринбосар қидиришга киришди.

Биринчи навбатда, эътибор ишсиз юрган Давид де Хеага қаратилди. Испаниялик голкипернинг “Манчестер Юнайтед” билан шартномаси якунланган ва у ҳали ўзига янги иш жойи топмаган эди.

Кутилмаганда, “Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти бу трансферни блоклаб қўйди.

COPE нашрининг ёзишича, Давид де Хеанинг кейинги йилларда кўрсатган ўйини италиялик мураббийни қаноатлантирмаган.

Маълумотларга кўра, мадридликлар энди “Севилья” посбони Яссин Буну трансфери бўйича иш бошлади. Рўйхатда яна бир неча дарвозабон бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!