Анчелотти Тчуаменининг келажаги ва бошқа футболчилар ҳақида гапирди

TIGGO 2 PRO

“Реал Мадрид” бош мураббийи Карло Анчелотти Испания Кубоги доирасидаги “Cельта”га қарши баҳсдан аввал матбуот анжуманида иштирок этди. Мутахассис сўнгги ўйинларда кўплаб танқидларга учраётган Тчуамени ва бошқа бир нечта футболчилар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 
 
“Орельен марказий ҳимоячи сифатида яхши ҳаракат қилганига менинг ишончим комил. Бироқ, бу унинг ҳақиқий позицияси эмаслигини ҳам унутмаслигимиз керак. Албатта, Давид Алаба сафимизга қайтгач, Тчуамени ярим ҳимояга қайтади. 
 
Мбаппенинг жамоага кўникиши ва ўз жисмоний ҳолатини тўлиқ тиклаб олишига бироз вақт керак бўлди. Ҳозирда у жуда яхши спорт формасига кириб бормоқда, тез кунда бунданда яхшиланади. 
  
Қишки трансферлар ойнасида янги футболчилар клубга жалб қилинадими? Биз сўнгги кунларда режаларни деярли ўзгартирмадик. Бу масала бўйича раҳбарият билан жамоани янада рақобатбардош қилиш учун нималар қилиш кераклигини эса муҳокама қилдик. Бу мавзуни бу ерда гапириш нотўғри деб ўйлайман. 

Шуни ҳам таъкидлашим керак, нимадирни ўзгартирсам ҳам, эртанги беллашувда энг кучли таркиб майдонга чиқади” – деди италиялик бош мураббий. 
 
Эслатиб ўтамиз, "қироллик клуби" Испания Кубоги доирасида "Cельта Виго"га қарши куч синашади. Мазкур тўқнашув 16 январь куни Тошкент вақти билан 01:30 да старт олиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!