Анчелотти "Вальядолид" устидан қозонилган ғалаба ва Азар ҳақида гапирди

"Реал" бош мурабийи Карло Анчелотти "Вальядолид" устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Биз унутилмас йилни муваффақиятли якунлаш учун ютишимиз шарт эди. 

Ҳа, биз энг яхши ҳимоямизни кўрсатмадик, аммо ғалаба қозонишимиз керак бўлган учрашув эди. Қийин ўйин бўлди. Рақиб ҳужум қилишда тўхтамади, лекин иккинчи бўлимда биз яхшироқ ўйнадик. Якунда 3 очко билан қайтяпмиз. Муҳими Куртуа ва Бензема ажойиб ўйин кўрсатди.

Азар келаси баҳсда иштирок этади", - деди мураббий. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!