Анчелотти: "Винисиус ва Рафинья ўз вазифасини яхши бажарди"

Карло Анчелотти Францияга қарши ўйинда (1:2) Винисиус Жуниор ва Рафиньянинг ҳаракатларига баҳо берди.

"Менимча, ҳеч нарса йўқотилмади. Рафинья яхши ўйнади, лекин биринчи бўлим охирида муаммо пайдо бўлди ва уни алмаштиришга тўғри келди. Унда имкониятлар бўлди, тўпсиз яхши ҳаракат қилди.

Винисиус ҳар доим хавфли. У гол урмади, лекин ҳужумчи ҳар доим бунга қодир. Иккаласи ҳам ўз ишини яхши бажарди.

Винисиус чап қанотда эмас, марказга яқин чап томонда ўйнади, Мартинелли эса бошида қанотда эди. Кейин бўлим ўртасидаги танаффус пайтида уларни жойини алмаштирдим, чунки Франция ўнг қанотимизга кўпроқ ҳужум қиларди ва бизга ҳимояда кўпроқ назорат керак эди", — дея таъриф бериб ўтди Бразилия терма жамоаси бош мураббийи. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!