Анчелотти: "Хаби Алонсо "Реал"да муваффақиятга эришишига ишонаман"
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи, "Реал"нинг собиқ устози Карло Анчелотти Хаби Алонсонинг мадридликлар билан муваффақият қозонишига ишонади.
– Хаби Алонсо "Реал"да муваффақиятга эриша оладими?
– Ҳа, менимча шундай. Жамоа жуда яхши кўринишда: айниқса, ҳимояси кучли, ҳужуми эса жуда таъсирли. Мбаппе ажойиб ўйнаяпти, Беллингем ҳам сафга қайтди.
Менимча, Хаби қийналмасдан муваффақиятга эришади, – деди Анчелотти.
Ла Лиганинг 12-туридан кейин "Реал Мадрид" мусобақани пешқадам сифатида давом эттирмоқда ва "Барселона"дан 3 очкога олдинда бормоқда.



Фикрлар