Анчелотти янги мавсумда "Реал"да Бэйлга ишонч билдирадими?
"Реал"нинг янги бош мураббийи Карло Анчелотти ўтган мавсумни "Тоттенхэм"да ижарада ўтказган ярим ҳимоячи Гарет Бэйлнинг келажаги ҳақида гапирди.
“У премьер-лигада кўп ўйин ўтказмади, аммо у жуда кўп гол урди (20 ўйинда 11 та гол). У сўнгги учрашувларда жуда самарали ҳаракат қилди ва барқарорликка эришди.
Мен уни яхши биламан (Анчелотти Бэйл билан 2013-2015 йилларда "Реал"да бирга ишлаган). Агар у мотивацияга эга бўлса, у ажойиб мавсумни ўтказиши мумкин. Бунга шубҳам йўқ”, - деди Анчелотти.
Анчелотти “Реал”га келгунига қадар “қироллик клуби” Бэйлни сотиб юбориши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Уэльслик футболчининг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар