Анчелотти ёзда "Наполи"га кимларни олиб келмоқчи?

“Наполи” клуби янги бош мураббийи Карло Анчелотти ўз жамоасида “Милан” етакчиси Сусо ва “Бавария” ярим ҳимоячиси Артуро Видални кўрмоқчи, дея хабар беради итальян ОАВ.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, испаниялик футболчи ҳамюрти Хосе Кальехонга алмаштирилиши мумкин. Чилилик футболчини эса италиялик мутахассис Марек Гамшикга ўринбосар сифатида қарамоқда. Сабаби ёзги трансферлар мавсумида у Хитойга йўл олиши кутилмоқда.

Гамшикдан ташқари “Наполи”ни Жоржиньо ҳам тарк этиши мумкин. Унга “Манчестер Сити” клуби қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!