Анчелоттидан сўнг "Реал"ни ким бошқаради?

ПСЖ клуби раҳбарияти жамоага янги бош мураббий изламоқда. Бу борада турли мутахассислар номзоди эса матбуотда вақти-вақти билан пайдо бўлмоқда. Улар орасида ҳозирда Германиянинг “Байер” клуби бошқарувида муваффақиятли ишлаб келаётган Хаби Алонсо ҳам бор.

RMC Sport нашри хабарига кўра, парижликлар аллақачон Алонсо билан боғланишган, бироқ уни жамоага таклиф қилишда бир қанча жиддий муаммолар бор. Улардан бири, испаниялик мутахассис Карло Анчелотти "Реал"дан кетгач, унинг ўрнини эгаллашни хоҳлайди.

Олдинроқ “Реал” 2023/2024 йилги мавсум якунида Хаби Алонсони жамоа бошқарувига таклиф қилмоқчи экани хабар қилинганди. Эътиборлиси, айнан шу пайтда Карло Анчелоттининг “Реал” билан амалдаги шартномаси, Алонсонинг эса “Байер” билан амалдаги шартномаси ўз якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!