Суперлига клублари мундиал орқали қанча пул ишлаб олади?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун ФИФА катта миқдорда маблағ ажратган.

Жумладан, мундиалда иштирок этадиган футболчиларнинг клубларига ҳам компенсация тўланади. Маълумотларга кўра, ҳар бир футболчи учун клубларга бир кунлик иштирок эвазига 11 минг доллардан маблағ берилади.

Хўш, бу орқали ўзбек клублари қанча даромад олади?
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун якуний қайдномаси эълон қилинди. Ундан ўрин олган 26 нафар футболчининг 15 нафари Суперлига клублари шарафини ҳимоя қилади.

Суперлига клублари орасида энг кўп вакилга эга жамоа — "Пахтакор". "Шерлар"дан терма жамоага 5 нафар футболчи чақирилган:

Хожиакбар Алижонов
Шерзод Насруллаев
Акмал Мозговой
Достон Ҳамдамов
Зайд Таҳсин (Ироқ терма жамоаси)


Гуруҳ босқичи 11 июндан 27 июнга қадар давом этишини ҳисобга олсак, мазкур футболчилар учун "Пахтакор" тахминан 1 миллион 485 минг доллар маблағ олади.
Қолган клубларнинг эҳтимолий даромади:

"Нефтчи" — 3 нафар футболчи — 891 минг доллар
"Насаф" — 2 нафар футболчи — 594 минг доллар
"Динамо" — 2 нафар футболчи — 594 минг доллар
"Навбаҳор" — 1 нафар футболчи — 297 минг доллар
"Бухоро" — 1 нафар футболчи — 297 минг доллар
"Сурхон" — 1 нафар футболчи — 297 минг доллар


Агар терма жамоалар плей-офф босқичига чиқса, мазкур сумма янада ортиши мумкин. Шу тариқа, Жаҳон чемпионати нафақат спорт нуқтаи назаридан, балки молиявий жиҳатдан ҳам Суперлига клублари учун катта имконият ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!