"Ўзбекистон "ЖЧ-2026"да плей-оффга чиқиш учун кураша олади"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Россиялик эксперт ҳисобланган Дмитрий Сичёвнинг фикрича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига чиқиш имкониятига эга.

"Менимча, ҳаммаси бўлиши мумкин. Улар плей-офф учун кураш олиб боради — балки биринчи ўрин эмас, лекин иккинчи ёки учинчи ўрин учун аниқ курашишади", — деди Сичёв "Metaratings" нашрига.

Унинг таъкидлашича, гуруҳдаги асосий рақибга қарши ўйин натижаси жамоа тақдирида муҳим роль ўйнайди.

Маълумот учун, Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади ҳамда 11 июнь куни Мексика — ЖАР ўйини билан старт олади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳ босқичида ДР Конго терма жамоаси, Колумбия терма жамоаси ва Португалия терма жамоаси билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!