Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ мураббийи: "Жамоанинг гуруҳдан чиқишига шубҳам бор"
Собиқ мураббий Валерий Непомнящий Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги иштирокини баҳолаб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Менимча, Ўзбекистон терма жамоаси катта натижага эришиши қийин. Бироқ улар сюрприз тақдим этиши, кимнидир қийин аҳволга солиб қўйиши мумкин. Жамоанинг гуруҳдан чиқишига шубҳам бор. Менимча, кейинги босқичга Португалия ва Колумбия терма жамоалари йўл олади", — деди Непомнящий.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Вакилларимиз мундиалнинг "К" гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Португалия, Колумбия ва Конго ДР терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Фикрлар