Анчелоттига А Серия клубларини бошқариш кўпроқ ёқадими ёки АПЛ?

"Эвертон" клуби бош мураббийи Карло Анчелоттига итальян клубларига қараганда инглиз клубларини бошқариш кўпроқ ёқади.

“Шубҳасиз, АПЛ жамоаларини шуғуллантириш нисбатан ёқимлироқ. Мухлислар босим қилишмайди, Англияда муҳит аъло даражада.

Орадан 9 йил ўтиб, яна Италияга қайтдим, лекин кўрдимки, у ерда ҳеч нарса ўзгармаган. Ўша босим, мухлислар ўртасидаги ўша жанжаллар. Англиядаги стадионга келадиган одамлар тартиблироқ”, - дейди италиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!