U-23 Осиё кубоги. Иккинчи турда Қирғизистон ва Саудия Арабистони мағлуб бўлди
Саудия Арабистонида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги давом этмоқда. "A" гуруҳининг иккинчи тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди.
Вьетнам 2:1 ҳисобида Қирғизистонни мағлуб этган бўлса, Иордания голларга бой ўтган ўйинда Саудия Арабистонини 3:2 ҳисобида таслим қилди.
Маълумот учун, айни пайтда Вьетнам 6 очко билан гуруҳ пешқадами бўлиб турибди.



Фикрлар