"Бунёдкор" Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси бўлган футболчи билан шартнома имзолади
“Бунёдкор” Шаҳбоз Умаровни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.
“Қалдирғочлар” ўз мухлисларини хурсанд қилишда давом этади. Ўз олдига жиддий мақсадларни қўяётган жамоа таркибни кучайтиришда давом этмоқда.
Фаолиятининг асосий қисмини хорижда, легионер мақомида ўтказган ҳужумчи Шаҳбоз Умаров 2026 йилни “Бунёдкор” либосида бошлайди. Узоқ-яқин хорижда ўзининг ажойиб ўйини ва голлари билан мухлислар меҳрини қозонган Умаров ўз вақтида миллий терма жамоамиз сафида Осиё кубогида ҳам иштирок этган эди.
Маълумот учун, Шахбоз Умаров 1999 йил 9 мартда туғилган. Амплуаси: вингер



Фикрлар